Ди Мария «Ювентус»ни танлагани сабабини айтди
Душанба, 11 Июль
6891

«Ювентус» янги ўйинчиси Анхель Ди Мария нега айнан Турин клуби сафига қўшилишга қарор қилгани ҳақида гапирди.

«Ювентус»ни танлаганим сабаби, бу клуб – Италиядаги энг асосий жамоа. Бу ерда кўп совринларга эга чиқиш мумкин. «Юве»дек кучли ва тарихий жамоанинг бир бўлагига айланишимдан фахрланаман. Улар мени танлаб, ишонч билдиришган экан, демак буни оқлашим керак», - дея Ди Мариянинг сўзларини келтирган клуб расмий сайти.

Эслатиб ўтамиз, аргентиналик ҳужумкор яримҳимоячи «ПСЖ»ни тарк этгач, Турин клуби сафига эркин агент сифатида қўшилди. Анхель бош мураббий Массимилиано Аллегри таклифига кўра, Турин клубига ўтишга қарор қилган.

Маълумот учун, Ди Мария Париж клубидаги фаолияти давомида 295 ўйинда 93та гол ва 119та ассистга муаллифлик қилган, 5 карра Франция чемпионига айланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар