«Мендеш билан учрашганим рост, ҳеч нимани рад этмоқчи эмасман». Лапорта «Барса»нинг Роналдуга қизиқаётгани ҳақидаги гапларга муносабат билдирди 
Чоршанба, 06 Июль
11697
Фото: Getty Images

«Барселона» президенти Жоан Лапорта «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг Каталония клубига ўтиши масаласида унинг агенти Жорже Мендеш билан учрашгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

As нашри Лапорта Мендеш билан агентнинг мижозлари – Роналду, Бернарду Силва, Рубен Невеш ва Рафаэль Леаунинг трансфер имкониятини муҳокама қилингани айтилганди.

«Мендеш билан учрашиб, кечки овқатни бирга тановул қилганимиз рост. Ҳеч нарсани рад этмоқчи эмасман, бу бизнинг манфаатларимизга тўғри келмайди. Мендеш билан нимани муҳокама қилганимиз ҳақида эса аниқ гапирмоқчи эмасман. Мен учун Жорже билан гаплашиш, трансфер бозоридаги вазиятни муҳокама қилиш ҳар доим қизиқ», - дея Лапортанинг сўзларини келтирган AS нашри.

Аввалроқ, Роналдунинг «МЮ»ни тарк этишни истаётгани учун клубнинг кетма-кет 3-кунги машғулотларида қатнашмаётгани ҳақида хабар берилганди. У ўз агентидан ЕЧЛда иштирок этадиган ва чемпионлик учун курашадиган клуб топишни сўрагани айтилганди. 37 ёшли португалиялик форвардга «Челси», «Рома» ва «Спортинг» қизиқиш билдираётгани маълум қилинганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар