Расман: Почеттино «ПСЖ»дан истеъфога чиқарилди
Сешанба, 05 Июль
3231
Фото: Getty Images

«ПСЖ» клуби расмий сайти жамоа бош мураббийи Маурисио Почеттино истеъфога чиқарилгани ҳақида расман маълум қилди.

«Клубимиз жамоа бош мураббийи Почеттино билан ҳамкорликни тўхтатганини тасдиқлайди. Маурисио ва унинг штабига ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирамиз ва кейинги фаолиятига омад тилаб қоламиз», - дейилади Париж клуби баёнотида.

Почеттино 2021 йилнинг январь ойида «ПСЖ» бош мураббийига айланганди. Аргентиналик 50 ёшли мутахассис қўл остида «ПСЖ» Франция чемпиони ва кубоги соҳиби ҳамда мамлакат Суперкубогини қўлга киритди. Келишув бекор қилингани учун мураббийга 15 миллион евро товон пули тўланиши кутилмоқда.

Аввалроқ, клубнинг янги бош мураббийи этиб Кристоф Гальтье эълон қилиниши ҳақида хабар берилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар