Жоау Пальинья «Фулҳэм»га ўтди
Душанба, 04 Июль
2139
Фото: Фулҳэм

Англия Премьер-лигасига қайтган «Фулҳэм» таркибини кучайтиришда давом этмоқда. 

Клуб расмий сайти «Спортинг» яримҳимоячиси Жоау Пальинья билан шартнома имзоланганини эълон қилди. Лондон клуби 26 ёшли футболчи учун 22 миллион евро тўлаши кутилмоқда. 

Маълумот учун, Жоау Пальинья ўтган мавсум Португалия чемпионатида 27 ўйинда 3та голга муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар