Расман: Кристенсен – «Барселона» футболчисига айланди
Душанба, 04 Июль
4713
Фото: Барселона

«Барселона» кун давомидаги иккинчи трансфер ҳақида расман эълон қилди.

Лондоннинг «Челси» клуби билан амалдаги келишуви якунига етгач, эркин агентга айланган Андреас Кристенсен «Барселона» футболчисига айланди. Даниялик ҳимоячи каталонияликлар билан 2026 йилга қадар келишувни имзолади.

Қайд этилишича, шартномани 26 ёшли ҳимоячининг товон пули миқдори 500 миллион евро сифатида белгиланган. Кристенсен 7 июль куни расман таништирилади.

Маълумот учун, Андреас 2014-2022 йиллар давомида «Челси» шарафини ҳимоя қилиб, лондонликлар сафида ЕЧЛ, Европа лигаси, клублар ўртасидаги ЖЧ, Европа Суперкубоги, Англия кубоги ва Англия лига кубогида зафар қучган.

Аввалроқ, «Барса» «Милан» собиқ ўйинчиси Франк Кессие билан шартнома имзолангани ҳақида расман эълон қилган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар