Игорь Сергеев – Қозоғистон Премьер-лигасининг энг қимматбаҳо ўйинчисига айланди
Душанба, 04 Июль
11544
Фото: Қозоғистон

Transfermarkt портали Қозоғистон Премьер-лигасининг энг қимматбаҳо ўйинчилари рейтингини янгилади, дея хабар бермоқда Vesti.kz сайти.

Унга кўра, «Тобол» клуби форварди Игорь Сергеев Қозоғистон Премьер-лигасининг энг қимматбаҳо ўйинчисига айланган. Ўзбекистон миллий жамоаси форвардининг трансфер баҳоси 1,7 миллион еврони ташкил этган.

Иккинчи ўриндан «Қайрат»нинг польшалик яримҳимоячиси Яцек Гуральски жой олган бўлиб, унинг трансфер баҳоси 1,6 миллион евро деб кўрсатилган. Унинг аввалги баҳоси 1,8 млн еврони ташкил этган, аммо бу сафар портал 29 ёшли Польша миллий жамоаси аъзосининг баҳосини 200 минг еврога пасайтирган. 

Учликни бир йўла икки футболчи - «Қайрат» форварди Хосе Канте ва «Астана» ҳужумчиси Муҳаммад Камара якунлаб берган – 1,4 миллион евро. 

Маълумот учун, 29 ёшли Сергеев жорий мавсум ҚПЛда 15 ўйинда майдонга тушиб, 6та гол билан тўпурарлар қаторида бормоқда. Амалдаги чемпион саналмиш қўстанайликлар турнир жадвалида 25 очко билан 3-ўринда боришмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар