«Астон Вилла» ҳимоячиси Эшли Янг янги мавсумни ҳам Бирмингем клубида ўтказадиган бўлди.
Клуб расмий сайти хабарига кўра, Эшли Янг «Астон Вилла» билан янги келишувни имзолаган. Унга кўра, томонлар шартномани 2022/23 мавсум якунига қадар узайтирган.
36 ёшли англиялик футболчи 2021 йил «Астон Вилла»га қайтган эди. У бунга қадар 2007-2011 йиллар давомида бирмингемликлар сафида тўп сурган.
Янг 2021/22 йилги мавсумда 25 ўйинда 2та ассистга муаллифлик қилган.