Жоан Лапорта Френкининг трансфери масаласидаги миш-мишларга нуқта қўйди
Якшанба, 03 Июль
11969

«Барселона» президенти Жоан Лапорта жамоа яримҳимоячиси Френки Де Йонгнинг «Манчестер Юнайтед»га трансфери борасидаги саволларга жавоб берди. 

«Френки — дунёнинг энг кучли яримҳимоячиларидан бири ва у «Барселона» футболчиси. 

Унга қизиқиш билдирадиган клублар бор. Гап фақат «Манчестер Юнайтед» ҳақида эмас. Бундан ташқари, биз уни сотишни режалаштирмаяпмиз. Футболчининг ўзи ҳам қолишни хоҳлаяпти. 

Ҳозирги молиявий ҳолатимизга қарамай, Де Йонгни жамоада сақлаб қолиш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз. 

Яна бир масала, баъзи футболчиларнинг маошлари олдинги раҳбарият томонидан ҳаддан зиёд кўтариб юборилган. Бу каби саволлар шу билан якун топиши керак», — деди Лапорта. 

Аввалроқ, манчестерликлар Нидерландия миллий жамоаси аъзоси учун 70 млн евродан ортиқроқ пул тўлашга тайёрлиги хабар қилинганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар