Юмтити Франция клубига ўтишга яқин
Якшанба, 03 Июль
4568
Фото: Getty images

«Барселона» ҳимоячиси Самуэль Юмтити фаолиятини «Ренн»да давом эттириши мумкин. 

Клуб бош мураббийи Бруно Женезьо Юмтитига қизиқишни тасдиқлади ва собиқ шогирдини клубига чақирмоқчи эканини яширмаган.

«Биз у билан ўсмирлигидан бирга ишлаганмиз, «Лион»да ҳам. Яхши алоқадамиз. Унинг ҳолатидан яхши хабардорсиз. Бундай ўйинчилар бизни қизиқтиради», - деган мураббий Mundo Deportivo билан суҳбатда.

Қайд этиш жоиз, Самуэлнинг Каталония клуби билан амалдаги келишуви 2026 йилга қадар узайтирилган. У Франция клубига ўтган тақдирда футболчининг маошини бир қисми испан клуби томонидан тўлаб борилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар