Тухель Роналдунинг «Челси»га таклиф этилишини истамаяпти
Якшанба, 03 Июль
5492

«Манчестер Юнайтед»ни тарк этишни истаётган Криштиану Роналдунинг «Челси»га ўтиши амалга ошмайдиган бўлди.

Daily Mail хабарига кўра, лондонликлар устози Томас Тухель португалиялик 37 ёшли форварднинг жамоага таклиф этилишини истамаяпти. Немис мураббийи Роналдудан кўра, жамоавий прессингда иштирок этадиган мобил форвардни таклиф этилишини хоҳламоқда.

Аввалроқ, Роналдунинг агенти Жорже Мендеш «Челси»нинг янги хўжайини Тодд Боэли билан учрашгани ва унда португалиялик юлдузнинг «Челси»га ўтиши имкониятлари муҳокама қилингани айтилганди. Аммо клуб эгасининг хоҳишига қарамай, трансферларда бевосита иштирок этаётган германиялик бош мураббий 37 ёшли юлдузнинг Лондонга чақирилишига розилик бермаган.

Қайд этилишича, Роналду «МЮ»нинг катта трансферларни амалга ошира олмаётгани сабабли жамоани тарк этиш фикридан қайтмаган.

Маълумот учун, Криштиану якунланган мавсум 39 ўйинда 24та гол ва 3та ассистга муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар