Роналдунинг «МЮ»ни тарк этиш истаги Тен Ҳагга алоқадор эмас
Якшанба, 03 Июль
4672
Фото: AP

«Манчестер Юнайтед» футболчиси Криштиану Роналдунинг жамоани тарк этиш истаги ҳақидаги хабарлар кўпайиб бормоқда. 

Журналист-инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, португалиялик футболчи ростдан ҳам «МЮ»ни тарк этмоқчи. Унинг Мендешга яқин манбалардан олган хабарларига кўра, агент манчестерликларга мижози клубни тарк этишни истаётганини маълум қилган. 

Лекин бу Роналду «МЮ»ни ушбу ёзда тарк этиши аниқ дегани эмас. Аммо 37 ёшли футболчи «қизил иблислар» унинг трансфери борасида таклиф келиб тушса, кўриб чиқишини хоҳламоқда. 

Роналду клубдаги вазиятдан ва трансфер сиёсатидан норози. Июль ойи бошланган бўлса ҳам, ҳалигача манкунианлар бирорта янги футболчи билан шартнома имзоламади. Аксинча, жамоани бир қатор футболчилар тарк этди. 

Маълум бўлишича, футболчининг Эрик тен Ҳаг билан ҳеч қандай муаммоси йўқ. Уни клубнинг амбициялари хавотирга солмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Роналдунинг «Манчестер Юнайтед» билан шартномаси 2023 йилга қадар мўлжалланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар