«Милан» Зиёшнинг трансферини амалга оширишига ишонмоқда
Якшанба, 03 Июль
2174
Фото: Getty images

«Челси» футболчиси Ҳаким Зиёш фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин. 

«Sky Sport Italia»нинг ёзишича, миланликлар 29 ёшли футболчини трансфер қила олишига ишонмоқда. Аммо томонлар марокашлик футболчини қай тахлит трансфер қилиш бўйича келишиб олиши керак. 

Тез орада клублар вакиллари футболчининг трансфери масаласида учрашиши кутиляпти. «Аристократлар» Рафинья трансферини ҳал қила олса, Зиёшни қўйиб юборишни режалаштирмоқда. 

«Россонерилар» Зиёшни ижарага олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. 

Маълумот учун, Марокаш миллий жамоаси аъзосининг лондонликлар билан амалдаги шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар