Манба: «Барселона» Дембеле билан янги шартнома бўйича келишувга яқин
Якшанба, 03 Июль
3394
Фото: Getty images

«Барселона» Усмон Дембеле билан янги шартнома имзолаш ишларини якунламоқчи. 

«Diario Sport» нашрининг хабар беришича, каталонияликлар франциялик футболчи билан янги шартнома борасида келишувга эришишга яқин. 

Манбага кўра, томонлар ўртасидаги сўнгги учрашувдан сўнг, келишувга эришиш эҳтимоли ошган. Клуб директори Матеу Алемани эса ушбу шартномага қарши бўлиб турибди. 

Аммо бош мураббий Хави Дембеленинг қолишини истамоқда. Каталонияликлар Усмонга аввалги маошидан 40 фоиз камроғини тавсия қилмоқда. Жамоа етакчиларидан бири Ансу Фати айнан шунча маош олади. 

Аввалроқ, 25 ёшли футболчи «кўк-анорранглилар» билан 2024 йилга қадар шартнома имзолаши хабар қилинган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар