Лапорта Дембеле масаласига ойдинлик киритди
Якшанба, 03 Июль
9520
Фото: Getty images

«Барселона» Усмон Дембеле билан янги шартнома тузиш масаласида ҳамон иш олиб бормоқда. Клуб президенти Жоан Лапорта ушбу вазият ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. 

«Биз Усмонни қадрлаймиз. Мавсумнинг якуний қисмини у юқори даражада ўтказа олди. Бош мураббий ундан жуда ҳам мамнун. 

Ушбу савол тўлалигича молиявий ҳолатга бориб тақалади. Биз унга қандай шартнома таклиф қилишимизни маълум қилганмиз. У эса бунга на рози бўлди ва на рад этди. 

Лекин биз хотиржаммиз. Алоқалар бор. Агар у таклиф қилинаётган шароитларга кўнса, қолади», — деди Лапорта. 

Эслатиб ўтамиз, Дембеле айни дамда эркин агент мақомида ва каталонияликлар энди у билан янги шартнома имзолашига тўғри келади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар