Хави ва Левандовски Ибицада учрашишди
Якшанба, 03 Июль
4565
Фото: Getty images

«Барселона» бош мураббийи Хави ёзги таътил вақтида Испаниянинг Ибица оролида Роберт Левандовски билан учрашди. 

«As» нашрининг хабар беришича, улар тасодифан кўришиб қолиб, бир неча дақиқа суҳбат қурган. Ўзаро суҳбатда футбол ҳақида гап бормаган бўлса-да, хайрлашиш вақтида Левандовски «Барселона»га ўтиш истаги ҳақида гапирган. 

«Сенинг қўл остингда ўйнашни жуда ҳам истаган бўлардим», — деган Левандовски. 

Испаниялик мураббий ҳам 33 ёшли ҳужумчини ўз жамоасида кўрмоқчи. У Роберт жамоага 16 июлда бошланувчи АҚШ туридан олдин келиб қўшилишини истамоқда. 

Аввалроқ, каталонияликларнинг Левандовски борасидаги 3-таклифи ҳам «Бавария» томонидан рад этилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар