Дибала фаолиятини давом эттириш учун фақат икки клуб вариантини ўрганмоқда
Якшанба, 03 Июль
12881
Фото: Getty images

«Ювентус» собиқ футболчиси Пауло Дибалага бир неча клублар қизиқиш билдираётганига қарамай, аргантиналик форвард фақат икки вариантни кўриб чиқмоқда.

Corriere della Sera хабарига кўра, яқинда эркин агентга айланган Дибалага «Наполи», «Милан», «Монца» ва «Интер» таклиф билан чиққан. Паулонинг ўзи эса А Серияда чемпионлик учун курашадиган «Интер» ва «Милан» клублари таклифини ўрганмоқда. У фаолиятини Милан клубларидан бирида давом эттирмоқчи.

Аввалроқ, «Интер» Дибалага йиллик 5 миллион евро маошли 4 йиллик шартнома таклиф қилаётгани ҳақида хабар қилинган эди.

Маълумот учун, Дибала 1 июль кунидан эркин агент саналади. Футболчи «Ювентус» билан хайрлашгач, ҳали янги клуби борасида аниқ қарорга келмаган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар