«Челси» Де Лигт учун қанча тўламоқчилиги маълум
Якшанба, 03 Июль
5190
Фото: Getty images

«Ювентус» футболчиси Маттейс де Лигт ёзги трансферлар ойнаси вақтида «Челси»га кўчиб ўтиши мумкин. 

Италиялик журналист Альфредо Педолланинг маълум қилишича, «аристократлар» 22 ёшли футболчи учун 70 млн евро беришга тайёр ва тез орада расмий таклиф билан чиқишни мўлжалламоқда. 

Манбанинг хабар беришича, «кекса сеньора» ушбу таклифга рози бўлиши мумкин. Аммо бу «Челси» томонидан таклиф қилинадиган бонусларга ҳам боғлиқ. 

Аввалроқ, Нидерландия миллий жамоаси аъзосига «Манчестер Сити» ва «Бавария»дан ҳам таклиф борлиги хабар қилинганди, аммо ушбу клублар футболчи трансферидан анча узоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар