Бернарду Силва Ла Лига гранди сафига ўтишни истамоқда 
Якшанба, 03 Июль
6454
Фото: Getty images

«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Бернарду Силва клубни тарк этишга тайёр.

Diario Sport хабарига кўра, португалиялик футболчи янги мавсумдан «Барселона» сафида тўп сурмоқчи. У бу ҳақда навбатдаги марта агенти Жорже Мендеш ва бош мураббий Пеп Гвардиолага айтган. «Барса» устози Хави Френки де Йонг ўрнига айнан Силвани таклиф этишни истамоқда.

Аввалроқ, «Сити» футболчисини 100 миллион еврога баҳолаган, «Барса» эса 40 миллион евродан ортиқ тўламоқчи эмаслиги ҳақида хабар берилган эди.

Маълумот учун, 27 ёшли Силва АПЛ якунланган мавсумида 35 ўйинда 8та голга муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар