Беларус Олий лигаси. Пешқадамлар баҳсида Бобур Абдухолиқов БАТЭ дарвозасини ишғол этиб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди
Якшанба, 03 Июль
2689

Беларус Олий лигаси 13-тури доирасининг марказий учрашуви якунига етди.

Борисовда ўтган баҳсда турнир жадвали пешқадамлари – БАТЭ ва «Энергетик-БГУ» ўзаро тўқнаш келди. Ўйинда Станислав Драгун 2-дақиқадаёқ ҳисобни очиб, мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 73-дақиқада эса Бобур Абдухолиқов пенальтидан зарба беришда рақиб посбонини доғда қолдира олмаган бўлса-да, қайтган тўпни голга айлантирди – 1:1.

Шу тариқа, БАТЭ 28 очко билан пешқадам, «Энергетик-БГУ» эса 27 очко билан 2-ўринда қолди. Шу куни меҳмонлар сафида Бобур Абдухолиқов, Шоҳрухбек Абдураҳмонов ва Абдуқодир Ҳусанов 90 дақиқа тўп суришди.

Маълумот учун, Абдухолиқов турнирда 14та гол билан лиганинг энг яхши тўпурари бўлиб турибди. 

Беларус Олий лигаси. 13-тур
БАТЭ – Энергетик-БГУ – 1:1

Голлар: Драгун 2 – Абдухолиқов, 73.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар