«Барселона» келгуси ҳафта ўртасида 2та кутилган трансферни эълон қилади
Якшанба, 03 Июль
9117
Фото: Getty images

«Барселона» ёзги трансферлар ойнасидаги дастлабки катта трансферларини расмийлаштиришга яқин. 

Клуб президенти Жоан Лапорта испан ОАВга берган интервьюсида келгуси ҳафта ўртасида 2 нафар янги футболчини ўз футболчиси сифатида танишитиришини маълум қилган. 

Маълум бўлишича, чоршанба ва пайшанба кунлари Франк Кессиэ ва Андреас Кристенсен каталонияликлар вакиллари сифатида таништирилади. 

Эслатиб ўтамиз, ҳар иккала футболчи ҳам «кўк-анорранглилар»га эркин агент сифатида қўшилмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар