«Нефтчи» устози Илҳом Мўминжонов ва клуби раиси Зоҳид Ғофуров ўз аризаларига кўра ишдан бўшашди.
Бош мураббийликка Виталий Левченко тайинланди. 50 ёшли мутахассис июнь ойида «Истиқлол»дан истеъфога чиқарилганди. У Тожикистон клуби билан ўтган мавсумда ОЧЛда 1/8 финалгача етиб борган, гуруҳда қитъа чемпиони «Ал Ҳилол»ни (4:1) тор-мор этганди.
Клуб раиси лавозимига эса Мўсинҳожи Меҳмонов тайинланди.
Маълумот учун, «Нефтчи» Суперлигада 1-даврадан сўнг 11 очко билан 13-ўринни эгаллаб турибди.