Роналду ЕЧЛда ўйнайдиган жамоадан таклиф тушса, «МЮ»ни тарк этмоқчи
Шанба, 02 Июль
6729
Фото: Getty Images

Криштиану Роналду «Манчестер Юнайтед»ни тарк этишга тайёр.

Тhe Times хабарига кўра, португалиялик футболчи клуб раҳбариятига қониқарли таклиф тушганда уни сотишни сўраб мурожаат қилган.

37 ёшли ҳужумчи фаолиятининг охиригача ҳар мавсум Чемпионлар Лигасида ўйнашни мақсад қилган — унинг фикрича, фаолияти якунига 3-4 йил қолган.

Таъкидланишича, Роналду клубни жуда ҳурмат қилади, аммо барибир кўпроқ нарсани кутади.

«МЮ» 2021/22 йилги мавсумда Премьер-лигада 6-ўринни эгаллади. Криштиану эса 30та ўйин ўтказиб, 18та гол урди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар