Неймар «ПСЖ»да 2027 йилгача қолмоқчи
Шанба, 02 Июль
2845
Фото: Getty Images

«ПСЖ» футболчиси Неймар клубдан кетишни истамаяпти. 

Испаниянинг спорт нашри бераётган хабарларга кўра, «ПСЖ» уни сотиш ёки ижарага бериш масаласида ишламоқда. Айни пайтда 30 ёшли футболчига «Челси» томонидан катта қизиқиш бўлмоқда. Парижликлар уни Лондон клубига трансфер қилиш бўйича иш олиб бормоқда. 

Аммо Неймар шартномасида кўзда тутилган бандга асосан, шартномасини 2027 йилгача узайтирмоқчи. 

Аввалроқ, «ПСЖ» бразилиялик вингерни «Барселона»га 50 млн евро эвазига сотиши ёки ижарага бериши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар