Модрич: «Ливерпуль» мағлуб этилиши билан ЕЧЛдаги 15-ғалаба йўлида ишлашни айтдик.  Бу — «Реал»нинг ДНКси»
Шанба, 02 Июль
3253
Фото: Getty Images

«Реал» яримҳимоячиси Лука Модрич ютилган совринлар ва келажакдаги ғалабалар ҳақида гапирди.

«Ҳар бир кубокдан кейин кейингисини ютиб олишни хоҳлайсиз, бу — ўзига хос нарса. Бундан шунчалик завқланасизки,  қўшимча мотивацияга эга бўласиз ва унинг қайта-қайта бўлиши учун янада кўпроқ ҳаракат қила бошлайсиз.

Бу — «Реал»нинг ҳаёт тарзи. Париждаги байрамнинг биринчи дақиқаларидан сўнг («Ливерпул»га қарши Чемпионлар Лигаси финалидан кейин, 1:0), ҳаммамиз эртадан ЕЧЛдаги 15-ғалаба учун ишлай бошлаймиз, деб айта бошладик. Оддий нарса каби. Бу — «Реал»нинг ДНКси», — дея хорватияликнинг сўзларини келтиради Sportske Novosti.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар