Суперлига. «Навбаҳор» Олмалиқда ОКМКни мағлуб этиб, пешқадамга айланди
Жума, 01 Июль
4033
Фото: Навбаҳор

Суперлига 13-турининг марказий учрашуви Олмалиқда ўтди.

Миржалол Қосимов мураббийлигидаги ОКМК ҳамда Самвел Бабаян устозлигидаги «Навбаҳор» ўртасидаги баҳсда ҳисоб наманганликлар томонидан очилди. Болтабоевнинг узатмасидан кейин Жамшид Искандеров ажойиб голи билан ҳисобни очди – 0:1

48-дақиқада мезбонлар Шоҳрух Гадоевнинг голи эвазига ҳисобни тенглаштирди – 1:1.

80-дақиқада эса Даврон Ҳошимов ўнг қанотдан ҳужумга ўтиб, тўпни жарима майдонида турган Марушичга узайтирди. Зоран эса меҳмонларга ғалаба келтирувчи гол муаллифига айланди – 1:2.

Шу тариқа, Наманган клуби Олмалиқда муҳим ғалабага эришиб, Суперлига турнир жадвалида 24 очко билан пешқадамга айланиб олди. ОКМК эса 21 очко билан 4-ўринга пастлади.

Суперлига. 13-тур
ОКМК - «Навбаҳор» - 1:2
Олмалиқ. ОКМК стадиони

Ҳакам: Акобир Шукуруллаев
Голлар: Шоҳруҳ Гадоев 48 - Жамшид Искандеров 11, Зоран Марушич 80.
ОКМК: 35.Валижон Раҳимов, 2.Акромжон Комилов (31.Аҳмадулло Муқимжонов, 88), 5.Анзур Исмоилов, 15.Андрей Мишенко, 7.Дилшод Аҳмадалиев, 88.Сиёвуш Ҳақназарий, 8.Абдулла Абдуллаев, 17.Санжар Турсунов (4.Миржамол Қосимов, 83), 10.Хуршид Ғиёсов, 22.Шоҳрух Гадоев (77.Нодир Абдураззоқов, 83), 27.Мартин Боакье (23.Александр Касьян, 88).
«Навбаҳор»: 1.Ўткир Юсупов, 4.Боян Цигер (28.Станислав Андреев, 64), 6.Рустам Ашурматов, 10.Жамшид Искандеров, 14.Жамшид Болтабоев, 19.Нурилло Тўхтасинов (7.Азимжон Аҳмедов, 64), 22.Игорь Голбан, 23.Йован Жокич, 24.Даврон Ҳошимов, 77.Асадбек Собиржонов (17.Эҳсони Панжшанбе, 68), 99.Андрей Сидоров (32.Зоран Марушич, 46).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар