Салоҳ «Ливерпуль»да маош борасида рекордчига айланади
Жума, 01 Июль
7913

Бугун, 1 июль куни Муҳаммад Салоҳ «Ливерпуль» билан шартномасини узайтирди.

The Telegraph’нинг ёзишича, 2025 йилга қадар имзоланган янги шартномага кўра, 30 ёшли мисрлик форвард ҳафтасига 350 минг фунт стерлинг маош олади. Қайд этилишича, бу «Ливерпуль» клуби тарихидаги энг катта маош саналади. 

Шунингдек, янги келишувда жамоавий натижалар, голлар ва самарали ҳаракатлар учун алоҳида бонуслар ҳам кўрсатилган.

Салоҳ 2017 йил «Рома»дан «Ливерпуль»га кўчиб ўтган эди. У якунланган мавсум клуби сафида жами 51 ўйинда 31та гол ва 15та ассистга муаллифлик қилган. 

Маълумот учун, Салоҳ мерсисайдликлар сафида Англия чемпиони (2019/20), Чемпионлар лигаси ғолиби (2018/19), Англия кубоги (2021/22) ҳамда УЕФА Суперкубоги (2019) соҳиби бўлган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар