Салоҳ «Ливерпуль» билан шартномасини 2025 йилга қадар узайтирди
Жума, 01 Июль
2518
Фото: Ливерпуль

«Ливерпуль» клуби жамоа ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ билан келишув узайтирилганини эълон қилди.

Клуб расмий сайти 30 ёшли мисрлик форвард билан амалдаги келишув 2025 йилга қадар узайтирилганини эълон қилди. Салоҳнинг аввалги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланганди.

Салоҳ 2017 йил «Рома»дан «Ливерпуль»га кўчиб ўтган эди. У якунланган мавсум клуби сафида жами 51 ўйинда 31та гол ва 15та ассистга муаллифлик қилган. 

Маълумот учун, Салоҳ мерсисайдликлар сафида Англия чемпиони (2019/20), Чемпионлар лигаси ғолиби (2018/19), Англия кубоги (2021/22) ҳамда УЕФА Суперкубоги (2019) соҳиби бўлган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар