Россиянинг яна бир клуби Остон Ўрунов учун курашга қўшилди
Жума, 01 Июль
11931
Фото: AFP

Москванинг «Спартак» клуби аъзоси Остон Ўрунов фаолиятини Россия Премьер-лигасининг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин.

«Спорт Экспресс» нашри хабарига кўра, ўзбекистонлик яримҳимоячи учун Москванинг «Торпедо» клуби ҳам курашга қўшилган. ФНЛдан Россия Премьер-лигасига йўлланма олган бу жамоа ҳам Ўруновни ижарага олиш вариантини кўриб чиқмоқда.

Қайд этилишича, бу ўтиш амалга ошишига футболчининг маоши тўсиқ бўлиши мумкин. Ўруновнинг «Спартак»даги йиллик маоши 600 минг еврони ташкил этиши ҳақида хабар қилинган эди.

Аввалроқ, «Химки» клуби ўзбекистонлик яримҳимоячи билан музокара ўтказаётгани, Москва области жамоаси Ўруновни «Спартак»дан ижарага олиш имкониятларини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, «Спартак» раҳбарияти «Уфа»дан ижара муддатини якунлаб қайтган Ўрунов билан келишувни бекор қилиши мумкинлиги ҳақида хабар қилинган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар