«Бенфика» дарвозабони Миле Свилар фаолиятини Италия А Сериясида давом эттирадиган бўлди.
«Рома» клуби расмий сайти 22 ёшли нидерландиялик дарвозабон «Рома» аъзосига айланганини эълон қилди. Миле римликлар сафига эркин агент сифатида қўшилди. У жамоада Руи Патрисиудан кейинги иккинчи дарвозабон бўлиши кутилмоқда. Свилар билан 2027 йилга қадар келишув имзоланган.
Transfermarkt портали нидерландиялик дарвозабонни 2 млн еврога баҳолаган.