«Ювентус» бош директори де Лигт ҳақида: «Жамоадан кетмоқчи бўлаётган ўйинчини олиб қолишнинг иложи йўқ»
Пайшанба, 30 Июн
3417
Фото: Getty Images

«Ювентус» бош директори Маурицио Арривабене Маттейс де Лигтнинг жамоадаги келажаги ҳақида гапирди.

«Ҳозирда футболчилар клубнинг эмас, ўз вакиллари ёки ҳамкасбларининг маслаҳатига кўпроқ қулоқ тутади. Ҳозирда жамоадан кетмоқчи бўлаётган ўйинчини олиб қолишнинг иложи йўқ. Футболчининг бошқа жамоага ўтиши ҳақидаги саволнинг жавоби маблағдир. Ўйинчи кетишни истаса, биз унга шунчаки «майли, хайр», дея олмаймиз. 

Музокаралар давомида футболчини таклиф этмоқчи бўлган клуб, умуман уч томон ҳам қониқадиган шартлар бўлса, трансфер амалга ошиши мумкин. Бу вазиятда пул кимда бўлса, ўша ютади», - дейди Арривабене.

Аввалроқ, нидерландиялик 22 ёшли ҳимоячининг Турин клубини тарк этмоқчи бўлаётгани, унга «Челси» қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар