Суперлига. «Металлург» 90+9-дақиқадаги гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди
Пайшанба, 30 Июн
2229
Фото: Металлург

Суперлига 13-тури доирасида Бекободда ўтган учрашув якунига етди.

«Металлург» ва «Локомотив» ўртасидаги учрашувнинг кульминацион воқеалари ўйиннинг асосий вақтига қўшиб берилган дақиқаларда юз берди. 90+4-дақиқада Али Абдураҳмонов Тошкент клубига гўё ғалаба келтиргандек эди, аммо кўп ўтмай бекободликлар пенальти тепиш имкониятини қўлга киритишди. 90+9-дақиқада Дамир Темиров 11 метрлик нуқтадан унумли фойдаланиб, жамоасига дуранг келтирди – 1:1.

Шу тариқа, «Металлург» очколари сонини 13тага етказган бўлса, «Локо» ҳисобида ҳам 13 очко бор.

Суперлига. 13-тур
«Металлург» — «Локомотив» - 1:1
Ҳакам: Шавкат Насибуллаев (Наманган)

Голлар: Дамир Темиров 90+9 – Али Абдураҳмонов, 90+4.
 «Металлург»: 12.Александр Лобанов, 6.Худойшукур Сатторов, 8.Саламат Қутибаев, 9.Забиҳулло Ўринбоев (16.Жасур Холтўраев, 83), 11.Дамир Темиров, 14.Аброр Тошқўзиев, 18.Фозил Мусаев, 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков, 25.Шаҳзоджон Неъматжонов (7.Ислом Исоқжонов, 67), 27.Ихтиёр Тошпўлатов, 80.Фаррух Иброҳимов.
«Локомотив»: 1.Абдумавлон Абдужалилов, 3.Исломжон Қобилов, 6.Алишер Салимов (20.Жалолиддин Жумабоев, 78), 8.Нурмуҳаммад Тошпўлатов, 9.Жавоҳир Алижонов (18.Али Абдураҳмонов, 74), 14.Хуршид Мухторов, 17.Санжар Қодирқулов, 21.Ғулом-Ҳайдар Ғуломов (22.Муҳаммаданас Ҳасанов, 64), 27.Ислом Рашидхонов (24.Шерзод Комилов, 78), 34.Анваржон Алижонов (19.Этаме Жероме, 64), 44.Самуэль Опекс.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар