Суперлига. 4та гол киритилган ўйинда «Насаф» «Олимпик»га қарши мағлубиятдан қутулиб қолди
Пайшанба, 30 Июн
5272
Фото: Насаф

Суперлига 13-тури доирасида Қаршида ўтган учрашув якунига етди.

«Насаф» ўз майдонида «Олимпик»ни қабул қилган баҳснинг 3-дақиқасидаёқ Шароф Муҳитдинов узоқ масофадан белгиланган жарима зарбасини голга айлантирди – 1:0.

61-дақиқага келиб Холдорхонов ҳисобни тенглаштирган бўлса, 71-дақиқада Муҳаммадқодир Ҳамралиев ҳам бош билан Неъматов дарвозасини ишғол этиб, сенсацион натижа сари қадам қўйди – 1:2.

76-дақиқада эса Станоевич белгиланган пенальтидан унумли фойдаланиб, жамоасини сенсацион мағлубиятдан қутқариб қолди – 2:2.

Шу тариқа, Бердиев ва Кападзе мураббийлигидаги жамоалар ўртасидаги баҳсда жанговар дуранг қайд этилди – 2:2. «Насаф» 21 очко ва тўплар нисбатига кўра 2-ўринга кўтарилган бўлса, «Олимпик» кетма-кет дуранглардан кейин 13 очко билан 11-ўринга кўтарилди.

Суперлига. 13-тур
«Насаф» - «Олимпик» - 2:2

Голлар: Шароф Муҳитдинов 3, Марко Станоевич 76 – Пўлат Холдорхонов 61, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 71.
«Насаф»: 35.Абдувоҳид Неъматов, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев (2.Алибек Давронов, 21), 7.Шароф Муҳиддинов (34.Шерзод Насруллаев, 57), 8.Дилшод Саитов (9.Иван Соловьёв, 72), 17.Суҳроб Нуруллоев, 18.Баҳром Абдураҳимов (20.Шаҳзод Акрамов, 46), 22.Акмал Мозговой, 77.Ойбек Бозоров, 88.Марко Станоевич, 92.Умарбек Эшмуродов.
«Олимпик»: 1.Шукрон Йўлдошев, 2.Саидазамат Мирсаидов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 6.Бекзод Шамсиев, 7.Русланбек Жиянов (99.Муҳаммадали Ғиёсов, 87), 10.Фаррухбек Мухторов (22.Пўлатхўжа Холдорхонов, 51), 11.Отабек Жўрақўзиев (47.Ҳумоюн Шербўтаев, 87), 19.Достон Турсунов, 23.Абдурауф Бўриев, 37.Алишер Одилов (9.Темур Мамасидиқов, 66), 70.Абубакр Ризо Турдиалиев (77.Даврон Анваров, 66).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар