Паулу Фонсека — «Лилль» бош мураббийи
Пайшанба, 30 Июн
1572
Фото: Лилль

«Лилль» Паулу Фонсекани бош мураббий этиб тайинлаганини эълон қилди.

49 ёшли мутахассис клуб билан икки йиллик шартнома имзолади. Португалиялик мураббий ўтган мавсумда жамоа билан 10-ўринни эгаллаган Жослен Гурвеннекни алмаштирди.

Фонсека «Порту», «Брага», «Шахтёр» ва «Рома» каби клублардаги фаолияти билан танилган. У 2021 йил ёзидан бери ишсиз эди.

Ўхшаш янгиликлар