Остон Ўрунов РПЛ клуби билан музокара ўтказмоқда
Пайшанба, 30 Июн
9041
Фото: Спартак

Москванинг «Спартак» клуби аъзоси Остон Ўрунов фаолиятини Россия Премьер-лигасининг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин.

Россиянинг Championat.com сайти хабарига кўра, «Химки» клуби ўзбекистонлик яримҳимоячи билан музокара ўтказмоқда. Москва области жамоаси Ўруновни «Спартак»дан ижарага олиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. «Спартак» ўйинчи билан келишувни бекор қилса, Остон «Химки»нинг тўлақонли аъзосига айланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, «Спартак» раҳбарияти «Уфа»дан ижара муддатини якунлаб қайтган Ўрунов билан келишувни бекор қилиши мумкинлиги ҳақида хабар қилинган эди. Аввалроқ, унинг Москва клубидаги йиллик маоши 600 минг еврони ташкил этиши, Ўрунов москваликлар билан 2026 йилга қадар шартнома имзолагани ҳақида хабар қилинганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар