«Тоттенҳэм» Ришарлисон учун 20 млн евро ва ўз ҳужумчисини таклиф қилмоқда
Чоршанба, 29 Июн
4854
Фото: Getty Images

«Эвертон» футболчиси Ришарлисон фаолиятини Англия Премьер-лигасининг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин. 

«The Telegraph» нашрининг хабар беришича, «Тоттенҳэм» бразилиялик футболчини ўз таркибига қўшиб олишни истамоқда. «Шпорлар» 25 ёшли футболчи учун 20 млн евро ва Стивен Бергвейнни беришга тайёр. 

Ўз навбатида, «ирисчилар» етакчисига «Челси» ва «Бавария»дан ҳам қизиқиш бор, аммо ушбу клублар трансфер масаласида ишга киришмаган. 

Аввалроқ, «Эвертон» Ришарлисон учун 50 млн евро сўраётгани маълум қилинганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар