Лукаку Миланга етиб келди (фото)
Чоршанба, 29 Июн
5426
Фото: Getty Images

«Челси» ҳужумчиси Ромелу Лукаку «Интер»га кўчиб ўтишга яқин. 

Бугун, 29 июнь Ромелу Миланга учиб келган. 

«Яна «Интер»га қайтганимдан жуда ҳам бахтлиман», — деб айтган 29 ёшли ҳужумчи. 

Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, Лукаку тез орада «нерадзуррилар» учун тиббий кўрикдан ўтади ва шартнома имзолайди. Миланликлар футболчининг маошини тўлиқ ўз бўйнига олади ва «Челси»га ижара учун 8 млн евро тўлаб беради. Келишув 2023 йилнинг июнига қадар тузилади. 

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил ёзида Ромелу «Интер»дан 115 млн евро эвазига «Челси»га ўтганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар