Лукаку ижара асосида «Интер»га қайтди
Чоршанба, 29 Июн
2409

Ромелу Лукаку «Интер»га қайтди.

Милан клуби 29 ёшли ҳужумчини сотиб олиш ҳуқуқисиз 2023 йил ёзигача ижарага олди. Ижара нархи 8 млн еврони ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, бельгиялик футболчи 2021 йил ёзида 115 млн евро эвазига «Интер»дан «Челси»га ўтганди.

Лукаку ўтган мавсумда АПЛда 26та баҳсда майдонга тушиб, 8та гол урган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар