Левандовски «Барселона»га кутишга тайёрлигини маълум қилди
Чоршанба, 29 Июн
3181
Фото: Getty Images

«Бавария» футболчиси Роберт Левандовски ёзги трансферлар ойнаси вақтида «Барселона»га кўчиб ўта олишига ишонмоқда. 

Журналист-инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, каталонияликлар ҳужумчига «Бавария» билан янги келишув бўйича таклиф тайёрланаётганини маълум қилган. Ўз навбатида, польшалик футболчи ҳам кутишга тайёр эканини маълум қилган. 

Манбага кўра, Робертнинг бу қадар ишонч билан каталонияликларга ўтишни исташи унинг агенти Пини Захави ва «Барса» президенти Жоан Лапорта ўртасидаги илиқ муносабатлар билан боғлиқ. 

Маълумот учун, Левандовски якунига етган мавсум барча мусобақаларда 50та учрашув ўтказиб, 46та гол уришга муваффақ бўлган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар