Ди Мариянинг «Ювентус» билан шартномаси деталлари маълум бўлди
Чоршанба, 29 Июн
2202
Фото: Getty Images

Анхель Ди Мария тез орада «Ювентус» футболчисига айланиши кутилмоқда. 

Инсайдер Жанлука ди Марционинг маълум қилишича, аргентиналик яримҳимоячи «кекса сеньора» билан шартнома масаласида келишиб улгурган. 

Унга кўра, 34 ёшли футболчи клуб билан бир йиллик шартнома имзолайди ва 6 млн евро маош олади. Шунингдек, келишувда турли хил бонуслар ҳам кўзда тутилади. Шартнома келгуси ҳафтада эълон қилинади. 

Эслатиб ўтамиз, Анхель 7 мавсумлик ҳамкорликдан сўнг, мавсум охирида «ПСЖ» билан хайрлашганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар