«Челси» ҳимояни «Наполи» етакчиси билан кучайтирмоқчи
Чоршанба, 29 Июн
3193
Фото: Getty Images

«Челси» ёзги трансферлар ойнасида бўшаб қолган марказий ҳимоя зонасини тўлдиришга ҳаракат қилмоқда. 

Журналист-инсайдер Жанлука ди Марционинг маълум қилишича, «Наполи» футболчиси Калиду Кулибали лондонликларнинг асосий трансфер нишони бўлиб турибди. 

Аввалроқ, «аристократлар» «Ювентус» футболчиси Маттейс де Лигт ва «Интер» ҳимоячиси Милан Шкриньяр вариантларига ҳам эътибор қаратган, аммо уларнинг нархи анча қимматлик қилганди. 

Манбанинг маълум қилишича, «Челси» вакиллари аллақачон футболчининг агенти билан алоқага чиққан. Неаполликлар Кулибали учун 40 млн евро сўрамоқда. 

Маълумот учун, сенегаллик футболчининг «Наполи» билан амалдаги шартномаси 2023 йилда якунига етади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар