Мюллер «Бавария»нинг мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди
Сешанба, 28 Июн
1188
Фото: Getty Images

«Бавария» яримҳимоячиси Томас Мюллер клубнинг мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди.

Клуб расмий сайтида ўтказилган сўровнома якунларига кўра, германиялик футболчи жами овозларнинг 26 фоизига эга чиқиб, клубнинг мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилган. Иккинчи ўриндан Жамол Мусиала (19%), 3-поғонадан Роберт Левандовски (18%) жой олди.

Шунингдек, Мануэль Нойер (10%) ва Йозуа Киммих (9%) бешликдан ўрин олишди.

Маълумот учун, Мюллер якунланган мавсумда 32 ўйинда 8та гол ва 18та ассистга муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар