«Вест Ҳэм» Ареоляни сотиб олди
Душанба, 27 Июн
2036

Дарвозабон Альфонс Ареоля фаолиятини «Вест Ҳэм»да давом эттиради.

Лондон клуби 29 ёшли французни «ПСЖ»дан сотиб олди. Томонлар 2027 йилгача шартнома имзолашди ва уни яна бир мавсумга узайтириш мумкин. 

Аввалроқ трансфер қиймати 12,8 млн еврони ташкил қилиши хабар берилганди.

Ўтган мавсумда Ареоля «Вест Ҳэм»да ижара асосида ўйнаган ва «болғачилар» сафида барча мусобақаларда 18та ўйинда майдонга тушганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар