«Лос-Анжелес» Бэйл трансферини эълон қилди
Душанба, 27 Июн
3512

«Лос-Анжелес» ҳужумчи Гарет Бэйлни ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди. 

«Реал»ни эркин агент сифатида тарк этган уэльслик футболчи МЛС клуби билан 1 йиллик шартнома имзолади. Шунингдек, битимда уни яна 1,5 йилга узайтириш ҳақидаги банд бор.

«Лос-Анжелес»га ўтганимдан жуда мамнунман. Бу — мен ва оилам учун мос жой ва ўтиш вақти ҳам тўғри.

Жамоа билан ишлашни кутяпман ва совринларни ютишга тайёрланяпман», — дейди 32 ёшли Бэйл.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар