«Улар эмас, 1000 евро ойлик маошга яшаётган завод ишчилари арз қилса тўғрироқ». УЕФА президенти Клопп ва Гвардиоланинг шикоятига жавоб қайтарди
Шанба, 25 Июн
12197
Фото: AFP

УЕФА президенти Александер Чеферин Юрген Клопп ва Пеп Гвардиоланинг ўйинлар тақвимидан шикоят қилиши тўғри эмас деб ҳисобламоқда. 

«Ливерпуль» ва «Манчестер Сити» бош мураббийлари якунланган мавсум давомида бир неча маротаба тақвимдаги ўйинлар сони жуда кўплиги, УЕФА Миллатлар лигасига ўхшаган турнирлар футболчилар учун ортиқча юк бўлаётгани ҳақида гапирган эди.

«ФИФА ва УЕФАга гап билан ҳужум қилиш осон. Аммо унутмангки, агар сиз кам ўйин ўтказсангиз, камроқ пул олишингизга тўғри келади. 

Аслида улар эмас, ойига 1000 евро маош олиб яшаётган завод ишчилари шикоят қилса тўғрироқ бўлади», - дейди Александер Чеферин La Gazzetta dello Sport мухбири билан суҳбатда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар