Про лига. «Бухоро» Зоминдан, «Андижон» Нукусдан, «Турон» Бухородан ғалаба билан қайтди
Жума, 24 Июн
4349
Фото: Бухоро

Про лига 13-тури доирасидаги сўнгги учта учрашув якунига етди.

«Бухоро» жамоаси Зоминда маҳаллий клубга қарши саф тортиб, қийинчилик билан ғалабага эришди – 1:2.

«Андижон» эса Нукусда «Орол шамоли»ни тор-мор этди – 6:1.

«Турон» эса Бухорода «Ғиждувон»дан устун келди – 3:1.

Шу тариқа, «Турон» 31 очко билан пешқадамликни сақлаб қолган бўлса, «Андижон» 28 очко билан 2-ўринда қолди. «Бухоро» эса 21 очко билан 4-ўринда қолиб, «Машъал» билан орадаги фарқни 3 очкога етказди. 

Про лига. 13-тур.
ЗОМИН — БУХОРО 1:2

Голлар: Рўзимбой Aҳмедов, 28 (0:1), Рустамжон Aбдуҳамидов, 45+1 (0:2), Суннатилло Рустамов, 54 (1:2).

ҒИЖДУВОН — ТУРОН 1:3
Голлар: Aъзамжон Aлиев, 9 (0:1), Сардор Сулаймонов, 12 (1:1), Ҳумоюн Муртозаев, 21 (1:2), Aзиз Ибрагимов, 81 пен (1:3).

ОРОЛ ШАМОЛИ — AНДИЖОН – 1:6
Голлар: Муҳаммадкарим Тоиров, 15 (0:1), Шаҳбоз Эркинов, 28 (0:2), Шаҳбоз Эркинов, 61 пен (0:3), Aрислан Юсупбаев, 70 (1:3), Горон Милочко, 73 (1:4), Маликшоҳ Расулов, 82 (1:5), Шерзод Эсанов, 90+4 (1:6).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар