Италия А Серияси 2022/23 йилги янги мавсум тақвими эълон қилинди.
Унга кўра, Италия чемпионати 13 август куни старт олиб, 2023 йилнинг 4 июнь куни якунига етади.
Дастлабки турда «Ювентус» - «Сассуоло», «Милан» – «Удинезе», «Интер» эса сафарда «Лечче»га қарши тўп суради. «Рома» 14 август куни «Салернитана» меҳмони бўлади.
«Милан дербиси» 5-тур доирасида сентябрь ойида ўтказилса, «Милан» - «Ювентус» баҳси 9-тур доирасида октябрь ойида ўтади. 3-турда эса «Рома» Туринда «Ювентус» меҳмони бўлади. «Юве» - «Интер» баҳси 13-турдан жой олиб, ноябрь ойида ўтади.
Эслатиб ўтамиз, А Серия ҳам Қатарда ўтадиган ЖЧ-2022 бошланишидан аввал ноябрь ойида танаффусга чиқади.