«ПСЖ» президенти: «Суперлига лойиҳаси ўлган. Қизиқ, «Реал» ЕЧЛда ғолиб бўлди, аммо унда ўйнашни хоҳламаяпти»
Пайшанба, 23 Июн
4259

«ПСЖ» президенти Европа Суперлигаси лойиҳаси ўлган деб ҳисобламоқда.

«Менимча, у аллақачон ўлган. Аммо ғалати: мадридликлар Чемпионлар Лигасида ҳақли равишда ғолиб бўлди. Улар бир томондан ушбу турнирда ғалаба қозонишни хоҳлашади, иккинчи томондан унда ўйнашни исташмайди.

Агар сиз норози бўлсангиз, унда ўйнашингиз шарт эмас. Бу — дунёдаги энг яхши мусобақа ва нега испан мухлислари ҳам бу турнирга қарши эканлигини билмайман. Лекин мен учун Суперлига ўлик», — дея Носир Ал Хилайфийнинг сўзларини келтиради Marca.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар