«ПСЖ» Неймарни «Барса»га таклиф қилмоқда
Пайшанба, 23 Июн
8850
Фото: Getty Images

«ПСЖ» футболчиси Неймарнинг клубдаги тақдири ҳали ҳамон сўроқ остида қолмоқда. 

Испаниянинг «El Chiringuito» канали журналисти Хосе Альвареснинг маълум қилишича, парижликлар «кўк-анорранглилар»га 30 ёшли футболчини 50 млн еврога сотиб олишни таклиф қилган ва бу ҳали якуний сумма дегани эмас, улар савдолашиб кўришга рози. 

Ўз навбатида, «Барселона» ҳам ушбу ёзда Неймарни қайтариб олишга қарши эмас. Футболчининг ўзи ҳам «ПСЖ»дан қаергадир кетишни истаса, бу Каталония гранди эканини маълум қилган. 

Аввалроқ, Париж клуби раҳбарияти Неймарни янги лойиҳанинг асосий фигураларидан бири сифатида кўрмаётганини маълум бўлганди. 

Маълумот учун, бразилиялик футболчи якунига етган мавсум барча мусобақаларда 28та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол ва 8та ассист муаллифига айланди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар