Погба «Ювентус» билан келишувга эришди
Пайшанба, 23 Июн
3039

Поль Погба янги мавсумни Италия А Сериясида бошлайдиган бўлди.

Инсайдер Фабрицио Романонинг твиттерда хабар беришича, Поль Погба «Ювентус» билан келишувга эришган ва унинг Туринга қайтиши клуб томонидан тасдиқланган. Франциялик 29 ёшли яримҳимоячи 30 июнь куни «Манчестер Юнайтед»ни эркин агент сифатида расман тарк этиб, июль ойи бошида Турин клуби билан шартнома имзолайди. Қайд этилишича, Погба икки ҳафтадан сўнг Италияга қайтади. 

Эслатиб ўтамиз, Погба 2016 йил 105 млн евро эвазига «Ювентус»дан «МЮ»га трансфер қилиниб, Турин клубига иккинчи марта эркин агент сифатида қайтмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар