Хави Гарсия футболчилик фаолиятини якунлади
Пайшанба, 23 Июн
2556
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» ва «Зенит»нинг собиқ футболчиси Хави Гарсия фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

«Профессионал футбол оламидаги фаолиятим давомида эга бўлган энг катта ютуқларимдан бири — бу йиллар давомида учрашган ва умрим давомида мен билан бирга бўлган дўстларим ҳамда яхши инсонларим.

Ўйнаган барча клубларимни эсламоқчиман: «Реал», «Осасуна», «Бенфика», «Манчестер Сити», «Зенит», «Бетис» ва «Боавишта», шунингдек, Испания миллий жамоасини.

Мурсиялик боланинг орзусини рўёбга чиқарганингиз учун барчангизга раҳмат», — деб ёзади 35 ёшли яримҳимоячи.

Ўхшаш янгиликлар